Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет — "Green University" очилди
Университет Перзидентнинг 2023 йил 31 майдаги тегишли қарори асосида ташкил этилди.


“Green University”нинг очилиш маросимида IUCN бош директори Гретел Агилар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Марказий Осиё давлатлари экология вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мақсад маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ва интеллектуал салоҳиятни амалга оширишда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этишдир.







