Трамп Байденни Путиннинг қўғирчоғи деб атади
У Байденнинг Конгрессга мурожатини танқид қилиб чиқди.

АҚШнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп амалдаги президент Жо Байденни Владимир Путин ва Си Цзиньпиннинг қўғирчоғи деб атади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айтиб ўтган.
“Байден уларга ҳамма нарсани, шу жумладан, Украинани ҳам берди. Мен Норд Стреам-2 газ қувурини олдим, у уларга берди! У Путин, Си Цзиньпин ва бошқа раҳбарларнинг қўғирчоғи", деди Трамп.
У, шунингдек, Жо Байденнинг Иттифоқнинг аҳволи ҳақидаги мурожаати АҚШ учун шармандалик эканини ёзган.







