Сиёсат

Транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилмоқда

Уларни энди марказий почта бўлимларида харид қилиш мумкин.

Транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилмоқда

15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Узпост алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.

 

Шунингдек, республиканинг Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларидаги почта бўлимларида ҳам шу хизматлардан фойдаланиш мумкин.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортларида электрон тўловлардан қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловаси виртуал карта очиш имкони борлигини, у транспорт картанинг барча функцияларини бажаришини эслатган.

 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Ташриф доирасида Қатар Амири билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

custom img

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Томонлар Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи собиқ амирнинг вафоти муносабати билан ўтказиладиган таъзия маросимларида иштирок этиш мақсадида режалаштирилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Беларус стратегик шерикликни йўлга қўйди, қатор ҳужжатлар имзоланди

Томонлар савдо, меҳнат миграцияси, маданият, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан ва бошқа йўналишларни қамраб олган қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"