Ўзбекистон

Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича КПИ жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича КПИ жорий этилади

 

Йилдан-йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда 2024 йилда ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилди. Бу мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда энергия истеъмолини самарали ташкил этиш орқали муайян ҳажмларни тежашни назарда тутади.

 

Шунингдек, истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади. Аудит асосида ташкилот ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг ижроси назорат қилинади. Бу борада шаффофликни таъминлаш учун энергия аудити хулосалари ва ундан кейин эришилган натижалар йиллик бизнес-режаларига киритилиб, кузатув кенгашида тасдиқланади.

 

Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича КПИ жорий этилади. Шунингдек, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганликлари учун амалдаги тарифга ўсувчи коэффисиентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш, истеъмолчилар томонидан мажбурий энергия аудити ўтказиш натижасида белгиланган чора-тадбирларни муддатида бажарилмаслиги, ушбу чора-тадбирлар бажарилишидан иқтисод қилиниши кутилган ёқилғи-энергетика ресурслари қиймати миқдорида жарима қўллаш тартибини жорий қилиш масаласи ўрганилмоқда.

 

Яна бир таклиф – ташкилотлар, ҳудудлар ва кўчмас мулк объектлари кесимида энергия истеъмоли рейтингини жорий этиш. Бунда Энергетика вазирлиги томонидан энергия сиғими энг юқори ва энг паст бўлганларнинг “10 талиги” юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади. Тақдимотда энергияни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва уни амалга ошириш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни алоқадор вазирлик ва идоралар билан биргаликда чуқур ва пухта ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"