Ўзбекистон

"Қоракўл" эркин иқтисодий зонасида биринчи завод ишга тушди

У Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида очилди.

"Қоракўл" эркин иқтисодий зонасида биринчи завод ишга тушди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида "Қоракўл" эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди.

 

Умумий қиймати 58 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестисия ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди. Тўғри чокли услубда тайёрланувчи бу қувурлар юқори босимга ва ташқи таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Илгари бундай маҳсулотлар, асосан, хориждан олиб келинар эди. Ташишда қувурлар ҳажми кўп жой эгаллагани учун нархи ҳам қимматга айланарди.

 

 

Энди турли қалинликдаги металлар лист шаклида олиб келиниб, шу ерда тайёрланмоқда. Бунинг самарасида таннарх 25 фоиз арзонлашди. Газ-кимё ва тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда бундай чидамли қувурларга талаб юқори. Хусусан, шу ерда қурилаётган МТО газ-кимё мажмуасида ҳам шундан фойдаланилади. Корхонада 400 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбарига корхонанинг режалари, навбатдаги босқичлар ҳақида маълумот берилди.

 

Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган. Унда босимга бардошли турли ҳажмдаги резервуарлар ишлаб чиқарилади. Яна 500 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишласа, 121 миллион долларлик маҳсулотлар тайёрлаш имкони туғилади. Корхонанинг экспорт салоҳияти янада ортади.

 

 

Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

 

- Бугун Бухорога келишимиздан мақсад 2 миллиондан зиёд аҳолининг турмушини яхшилаш, даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартириш. Вилоятнинг кўп жойида экин экиш учун ернинг шўрини ювиш керак. Шунинг учун биз кўпроқ саноатга эътибор бераяпмиз. Мана шу заводни ҳам нима учун қурдик? Бундай қувурларни олиб келиш учун кўп пулимиз йўлга кетарди. Бугун яна янги иншоотлар қурилишини бошлаймиз. Уларнинг атрофида бир нечта корхоналар, иш ўринлари пайдо бўлади. Пировард натижада одамларнинг уйига ёруғлик, ишонч ва умид киради. Ана шу умид бизларни бирлаштиради, - деди Президент.

 

Вилоят саноатида "Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси яна бир замин бўлади. Ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилган. Унинг умумий майдони 566 гектар бўлиб, 5 та йирик лойиҳа жойлаштирилган. Улар босқичма-босқич амалга оширилиб, якунда уч мингга яқин иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.