Ўзбекистон

Президент "Ғиждувон ипак тола" корхонаси фаолияти билан танишди

У ерда йилига 48 тонна хом ипак ва 28 тонна ипак момиғи ишлаб чиқариш қуввати яратилган.

Президент "Ғиждувон ипак тола" корхонаси фаолияти билан танишди

 

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Ғиждувон ипак тола» корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Таъкидланишича, мамлакатимизда бу тармоқда ҳам кластер тизими жорий этилган бўлиб, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилган. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кенгайган. Буларнинг натижасида пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайган.

 

"Ғиждувон ипак тола"да ҳам кластер тизими йўлга қўйилиб, йилига 48 тонна хом ипак ва 28 тонна ипак момиғи ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Унга Ғиждувон ва Шофиркон туманлари бириктирилган бўлиб, озуқа базаси учун ўтган йили 2 миллион 300 минг туп тут кўчатлари экилган. Икки туманда 28 минг нафар аҳоли иш билан таъминланган.

 

Корхонада пилла хомашёси тўлиқ қайта ишланади. Бу йил икки марта ҳосил олиниб, 842 тонна пилла хомашёси етиштирилди. Бу 104 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда 4 миллион доллардан зиёд экспорт қилиш имконини беради.

 

Шавкат Мирзиёев пилла қуртхонаси ва ҳосилини кўздан кечирди. Пилла генетикасини ривожлантириб, сифат тоифасини ошириш, кластерлар фаолиятига илмни олиб кириш зарурлигини таъкидлади. Намунали кластерларда бошқа пиллакорларни ўқитиб, илғор технологияларни оммалаштириш бўйича кўрсатма берилди. Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.