Тошкентда учта машина ва болалар майдончасини дарахт босиб қолди — фото
Учтепада содир бўлган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳақиқатан ҳам, Учтепа тумани 24-даҳа 8- уй қаршисида йирик дарахт синиши оқибатида 3 та енгил машинага ва болалар майдончасига жиддий зарар етказилган. Фуқаролар ичида тан жароҳат олганлар йўқ.










