Ўзбекистон

Фарғонада туризм ҳалқаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қўқон университетида яратилган шароитлар билан танишди.

Фарғонада туризм ҳалқаси ташкил этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги қарори асосида ташкил этилган ушбу таълим маскани 6 минг 400 ўринга мўлжалланган. Ўқув бинолари, 500 ўринли 2 та талабалар турар жойи ҳамда ахборот-кутубхона марказида ёшлар учун барча шароит яратилган. Талабаларга 233 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда.

 

Бу ерда хорижий университетлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, 80 га яқин хорижий университет билан шартномалар имзоланган. Университет Туркий тилли давлатлар университетлари кенгаши аъзоси. Ўтган ўқув йилида Кенгашнинг таълим грантлари асосида 22 нафар ўқитувчи Туркия, Озарбайжон, Қозоғистонда малака ошириб қайтди. 15 нафар хорижлик ўқитувчи эса Қўқон университетида малака оширди. Ҳудудда олти қаватли, икки минг ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси қурилмоқда. Бу ерда ўқув хоналари, фан лабораториялари, типография жойлашади. Шунингдек, икки қаватли “Ёшлар ИТ академияси” барпо этилмоқда. Уларни шу йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

 

2022 йилда университетнинг туризм факультети учун минг ўринли янги бино барпо этилган. Давлатимиз раҳбари миллий услубдаги ушбу мажмуани кўздан кечирди. Хориждан профессорларни таклиф этиб, дуал таълим тизимини кенг қўллаш, туризм ташкилотлари буюртмаси асосида талабаларни мақсадли тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Бу соҳада етук назарий ва амалий билимларга эга кадрлар ишлашини таъминлайди.

 

Шу ерда Фарғона туризм ҳалқасини яратишга оид концепция тақдимот қилинди. Ўтган йили Фарғонага 430 минг хорижий турист келган. Лекин вилоятнинг тарихи, сўлим табиатига нисбатан қаралса, бу кам.

 

Фарғона туризм ҳалқасидан мақсад хорижий ва маҳаллий туристларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш, ташриф объектлари сонини 2 баробар оширишдир. Бунинг учун Фарғона, Олтиариқ, Қува, Учкўприк туманларидаги диққатга сазовор жойлар туризм йўналишларига киритилади. Умуман, ҳалқада 577 та маскан бўлади, 50 дан ортиқ савдо-хизмат турлари тақдим этилади. Президентимиз университет ёнидаги Тепақўрғон археология ёдгорлигини ҳам кўздан кечирди.

 

Ёдгорлик шаҳар ёшини аниқлагани ҳамда қадимги ўрда ўрнида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Яъни бу ер Қўқон шаҳрининг энг қадимий асосидир. Хўқанд милодий эра бошларида нафақат йирик шаҳар, балки кичик давлат пойтахти бўлган. У ҳақда кўплаб тарихий манбаларда ёзилган. Қўрғон харобага айлангач, узоқ йиллар давомида қабристон бўлган. Бу ерда кўплаб аллома, адиб ва мударрислар дафн этилган.

 

Ушбу ёдгорлик 2019 йилда моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган. 2022 йилда олиб борилган археологик қазув ишлари натижасида ёдгорлик аркининг тузилиши аниқланган.

 

Давлатимиз раҳбари мазкур археологик ёдгорликни реконструкция ва консервация қилиб, "очиқ осмон остидаги музей"га айлантириш ташаббусини билдирди.

 

- Зиёрат ўзи хайрли иш. Лекин миллат тарихини зиёрат қилиш янада улуғ неъмат. Бу ерда ана шундай шароит яратиш керак. Бу одамларга, айниқса, ёшларимизга ҳам билим, ҳам ғурур беради. Қўрғон ҳақида чет эллардаги манбаларни ўрганиб, маълумотларни бойитиб бориш ҳам зарур, - деди Президент.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"