Жаҳон

Уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик йигит қамалди

У гиёҳванд моддалар сотган.

Уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик йигит қамалди

 

Астрахан шаҳрида гиёҳванд моддалар сотган ўзбекистонлик қаттиқ режимли қамоқхонада 20 йилга ҳукм қилинди. Маълумотларга кўра, маҳкум гиёҳванд моддаларни кейинчалик сотиш ниятида интернет орқали сотиб олган. Тинтув чоғида унинг уйидан 300 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик моддаси топилган.

 

2023 йилнинг ноябрь ойида Астрахан касалхоналарига 14 киши оғир дори воситаларидан заҳарланиш белгилари билан ётқизилган. Оқибатда 19 ва 29 ёшли 3 нафар жабрланувчи ҳалок бўлган. Бир кишининг соғлиғига жиддий зарар етган.

 

Таъкидланишича, у қуйидаги жиноятларни содир этган:

  • Гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан катта миқдорда ноқонуний сотиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228.1-moddasi 4-қисми)

  • Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми)

  • Эҳтиётсизлик туфайли баданга оғир шикаст этказиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми)

 

Гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан иш алоҳида просессларга бўлинган ва улар бўйича тергов давом этмоқда.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"