Ўзбекистон

Чеченистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди

Қодиров отларни "Ахмат" Осиё жанг лигаси президенти Нодир Қодировга топширган.

Чеченистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга унинг туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилди.

 

"Бугун Грознийда "Ахмат" Осиё жанг лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдор отни топширдим. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўтган туғилган куни муносабати билан совға. Унинг жониворларга бўлган муҳаббатини билганим учун бу совға унга маъқул келишига ишонаман. Отлар жуда яхши ва ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда ўзларини жуда муваффақиятли намоён этган", - дейди Қодиров.

 

Унинг сўзларига кўра, Чеченистон ва Ўзбекистон ўртасида “яқин қардошлик муносабатлари” шаклланган.

 

"Шубҳасиз, бунда шахсан Шавкат Миромоновичнинг хизмати катта. Биз ҳам Чеченистон, ҳам Ўзбекистон тараққиётига хизмат қиладиган тажриба ва билимларимизни фаол алмашиб келмоқдамиз. Ўзбекистон халқига фаровонлик, Шавкат Мирзиёевга эса узоқ умр ва мамлакатни ривожлантириш бўйича режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман", - дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.