Ўзбекистон

Остонада Алишер Навоий ҳайкали очилди

Очилиш маросимида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари иштирок этди.

Остонада Алишер Навоий ҳайкали очилди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини тантанали равишда очдилар.

 

Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатиш ташаббуси учун самимий миннатдорлик билдириб, Қозоғистон пойтахти марказида муҳташам ёдгорлик бунёд этилгани қозоқ халқининг қардош Ўзбекистонга бўлган чуқур ҳурматининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

 

- Буюк файласуф ва инсопарвар шоир Алишер Навоийнинг ижодий мероси нафақат ўзбек халқига, балки бутун дунёга тегишли ноёб бойликдир. Навоий асарлари ХVI асрдаёқ итальян ва немис тилларига таржима қилинган бўлса, бугунги кунда дунёнинг деярли барча тилларида янграмоқда. Асрлар давомида ҳаётнинг ўзига хос энциклопедияси бўлган унинг ижоди миллионлаб инсонларни ҳайратга солиб, руҳлантириб келмоқда, - деди Ўзбекистон Президенти.

 

Ҳазрат Алишер Навоийнинг улкан хизмати шундаки, у ўзбек адабиётининг ва ўзбек адабий тилининг асосчисидир.

 

Ҳайкали Тошкентнинг марказий майдонларидан бирини безаб турган қозоқ халқининг буюк фарзанди, қозоқ адабиётининг мумтоз намояндаси Абай Қўнонбоев Шарқнинг бошқа буюк шоирлари қатори Алишер Навоийни ҳам ўзининг устози деб билган. Навоий ва Абай ижоди абадият, дўстлик, муҳаббат ва садоқат шеъриятидир. Уларнинг фалсафий қарашлари миллатнинг маънавий юксалишида бебаҳо манба ҳисобланади.

 

2020 йилда марҳум қозоқ шоири Несипбек Айтули Алишер Навоийнинг энг муҳим асари - "Хамса"ни қозоқ тилига таржима қилиб, нашр этди ва ушбу китобга сўзбоши шахсан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан ёзилди.

 

- Ишончим комилки, Алишер Навоий ҳайкали икки халқ ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзига айланади, унинг мероси эса яна кўплаб авлодларни буюк ютуқларга илҳомлантиради, - деди сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.