Ўзбекистон

ЎзДЖТУ ва Портсмут университети ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Кеча университетда “Таълим, тиллар ва тилшуносликдаги долзарб муаммолар” номли халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

ЎзДЖТУ ва Портсмут университети ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети чет тилларини ўрганишни янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ юқори малакали ўқитувчиларини тайёрлаш, таълим сифатини юксалтириш мақсадида нуфузли халқаро олий таълим муассалари билан ҳамкорлик қилиб келади. Буюк Британиянинг Портсмут университети ЎзДЖТУнинг ана шундай ишончли ҳамкорларидан биридир.

 

Кеча, 12 сентябр куни “Таълим, тиллар ва тилшуносликдаги долзарб муаммолар” номли халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Портсмут университети томонидан онлайн шаклда ташкил этган тадбирда Тошкент давлат пегагогика университети ва Жиззах давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари қатнашишди.

 

Анжуманда Портсмут университети профессор-ўқитувчиларидан Саймон Эдвардс, Ҳелен Рингроу, Гулшаҳ Кутук, Том Флеминг ҳамда жорий йилнинг июнь ойида ушбу нуфузли олийгоҳда малака ошириб қайтган ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари Азиза Талибжанова, Саодат Агзамходжаева ва Маҳзуна Қодирий ҳамда ТДПУ ва ЖДПУ профессор-ўқитувчилари ўз мақолалари билан иштирок этишди.

 

Анжуман доирасида хорижий тилларни ўқитиш ва тилшуносликка оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Тадбир якунида томонлар келгусида ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилишди.

 

Эслатиб ўтамиз, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Портсмут университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Портсмут университетининг 100 нафар юқори курс талабалари ва магистрантлари мамлакатимиз хорижий тилларни ўқитиши белгиланган. Портсмут университетининг малакали мутахассислари Агентлик ва хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган олий таълим муассасаларига кенг жалб этилмоқда. Олий таълим муассасаларининг инглиз тили ўқитувчилари Портсумут университетида малака ошириши йўлга қўйилган.

 

custom img

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 2-3 баллгача ер силкинишлари қайд этилди.

custom img

Жиззахда солиқдан қарздор заправка хатланди

Шохобчанинг солиқдан 30 млн сўм қарзи бўлган.

custom img

Тошкентда алиментдан қарздор ота спа-салондан топилди

У икки нафар собиқ турмуш ўртоғига алимент тўламай келган.

custom img

Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси ўтказилади

Мусобақада 12 давлатдан жами 94 нафар иштирокчи қатнашади.

custom img

Педагоглар учун давлат хизматларида 50 фоизлик имтиёз жорий этилди

Имтиёз кадастр, сертификат бериш, апостил ва бошқа хизматларни қамраб олади.

custom img

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимида “Эрта аралашув” ва янги парвариш хизматлари жорий этилади

18 ёшдан катта чуқур ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган ота-оналар учун ҳар ойлик нафақа жорий этилади.

custom img

Ўрта Чирчиқдаги ҳодиса “портлаш” эмас — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан расмий изоҳ берди.

custom img

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар, электр тармоқлари ва газ таъминоти ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви бошланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"