Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Президент Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишининг очилишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

 

Давлатимиз раҳбари йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда тадбир доирасида бир қатор учрашувлар ўтказади.

 

Таъкидлаш жоизки, Бошқарувчилар кенгашининг тўққизинчи йиғилиши "Барча учун барқарор инфратузилма яратиш" мавзусига бағишланган. Глобал иқтисодиёт кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади, Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида инфратузилмани ривожлантиришнинг стратегик дастурлари ва режалари муҳокама этилади.

 

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган икки кунлик саммитда 100 дан ортиқ мамлакатдан юқори даражали делегациялар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, етакчи хорижий компанияларнинг бошқарувчилари ва нуфузли экспертлар, жами 2 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон 2016 йил ноябрь ойида ОИИБга аъзо бўлган. Сўнгги йилларда мамлакатимиз банкнинг энг йирик бенефициарларидан бирига айланди. Амалга оширилган ва жорий лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошиб, "яшил" энергетика, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларни қамраб олган.

 

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"