Ўзбекистон

Энди давлат олийгоҳлари ҳудудида боғча ташкил этиш мумкин

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Энди давлат олийгоҳлари ҳудудида боғча ташкил этиш мумкин

30 сентябрь куни Президентнинг “Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди.

 

Фармон билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

 

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш мақсадида:

 

— 2018−2022 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш учун Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади;

 

— 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бир вақтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсдан ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

 

Эслатиб ўтамиз, фармонга кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.

custom img

Менингококк бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда — Санепидқўмита

Беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар тўлиқ эмлаш билан қамраб олинган бўлиб, ушбу шахслар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

custom img

Коррупцияга қарши курашда ҳокимларнинг масъулияти оширилади

Энди ҳукумат аъзолари ва ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши аниқ режалар тақдим этишлари шарт бўлади.

custom img

Сурхондарёда сув ҳавзалари нефтдан тозаланмоқда

Нефть оқиши юзасидан Surxan Gas Chemical Operating Company фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

Мазкур ҳужжатни шакллантириш учун аввал фуқаро тиббий кўрикдан ўтган бўлиши талаб қилинади.

custom img

Ўзбекистонда маҳаллий туроператорларнинг хориждаги тарғибот харажатларининг бир қисми қопланади

Бунда харажатларнинг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион сўмдан ошмаган қисми тўлаб берилади.

custom img

Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Унга нисбатан визасиз яшагани учун белгиланган 8400 доллар миқдордаги жарима ҳам бекор қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратишни таклиф қилди

Президент ОТБ ва бошқа ҳамкорларни туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириб, биргаликда молиялаштиришга чақирди.

custom img

Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз  — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Энди давлат олийгоҳлари ҳудудида боғча ташкил этиш мумкин