Ўзбекистон

Президент Олмалиқдаги муҳандислар тайёрлаш мактабига ташриф буюрди

Давлат раҳбари аввало мазкур мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Президент Олмалиқдаги муҳандислар тайёрлаш мактабига ташриф буюрди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. Бу шаҳарнинг асоси ва драйвери - Олмалиқ кон-металлургия комбинати. Иқтисодиёт, иш ўринлари, уй-жойлар, маданият ва таълим масканлари ушбу мажмуа негизида шаклланган.

 

Бугун изчил ўсиш, замон билан илдамлаш керак. Давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳани илмга асосланиб ривожлантириш талабини қўяди. Олмалиқда ҳам кадрлар тайёрлаш шу йўсинда йўлга қўйилган. Хусусан, шаҳарда Тошкент давлат техника университетининг ҳамда Москва пўлат ва қотишмалар институти филиаллари очилган. Яқинда буларга қўшимча Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Муҳандислик мактаби ташкил этилди.

 

Президент аввало мазкур мактаб фаолияти билан танишди. Бу ерда Германия тажрибаси асосида йилига 480 нафар муҳандис тайёрланади ҳамда минг нафар ходимнинг малакаси оширилади. Дарс жараёнлари йўналиш ва мавзулардан келиб чиқиб, хорижлик профессор-ўқитувчилар иштирокида олиб борилади.

 

Ўқув дастури Германиянинг Фрайберг кончилик академияси, “ГП Гüнтер Папенбург АГ” ва “Аурубис АГ” компанияларининг илғор таълим методологиялари асосида ишлаб чиқилган. Мактаб шунга мувофиқ, механика, металлургия, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, фойдали қазилмаларни бойитиш, энергетика йўналишлари бўйича замонавий ўқув-амалиёт ускуналари билан жиҳозланган. Давлатимиз раҳбари мазкур хоналарда бўлиб, иш ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

 

- Замон ўзгараяпти, ҳар бир соҳага инновациялар кириб келаяпти. Шунга муносиб малакали кадр бўлиш учун доим ўз устингизда ишлашингиз керак. Комбинат тақдири рақамлаштиришда. Ҳар бир бўлимни, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичини рақамлаштириш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда. Келгусида унда ишлайдиган мутахассислар ҳозирдан тайёрланмоқда. Қисқа вақтда бу ерда 100 дан ортиқ ёшлар ўқиб, тармоқ корхоналарига ишга жойлашган.

 

Президентимиз мактабнинг самарадорлигини янада ошириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун ўқувлар мунтазам ташкил этилиши, энг муҳими, амалиёт билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак.

 

Шу йил 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда биринчи босқичда 10 та олий муҳандислик мактаби ташкил этилиши белгиланганди.

 

Бугунги кунда шундай мактаблар ташкил этилмоқда. “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжирини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бирининг саноат ҳамкори белгиланади. Муҳандислик мактаблари олий таълим муассасалари таркибида етакчи йўналишлар бўйича ташкил этилади. Уларда математика, физика, кимё, муҳандислик графикаси, информатика ва хорижий тиллар бўйича чуқур билим берилади. Бакалавриат ва магистратура 4+1 шаклида йўлга қўйилади. Талабалар 2-курсдан ихтисосликлар бўйича саралаб олиниб, саноат ҳамкорлари учун мақсадли кадрлар тайёрланади.

 

Мазкур мактабларнинг профессор-ўқитувчилари “Эл-юрт умиди” жамғармаси, тегишли ҳамкор ва университет маблағлари ҳисобидан етакчи хорижий муассасаларга малака оширишга юборилади. Саноат ҳамкорлари соҳа тараққиётидан келиб чиқиб, замонавий лабораториялар ташкил этади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.