Ўзбекистон

2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди

 

Жаҳондаги қийин вазиятга қарамасдан, ички имкониятларни ишга солиш ҳисобига, ўтган 9 ойда мамлакатимиз иқтисодиёти 6,6 фоизга, саноат 7 фоизга ошди. Йил якунигача камида 6 фоиз ўсиш кутилмоқда. Олтин-валюта захираси бу йил илк бор 40 миллиард доллардан ошди. Аҳолининг миллий валютадаги депозитлари 50 фоиз ўсди.

 

Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистоннинг рейтинги барқарор сақланиб қолаётганини ижобий баҳолаяпти. Ташқи инвесторлар ишончи ортгани туфайли халқаро бозорларда 4 миллиард долларлик евробонд жойлаштирилди. Буларнинг натижасида жорий йилда инвестисияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33 фоиздан ошади. Экспорт қарийб 19 фоизи ўсиши кутилаяпти.

 

Умуман, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки фаол инвестисия сиёсати ва ислоҳотлар ҳисобига Ўзбекистонда келгусида ҳам барқарор иқтисодий ўсиш сақланиб қолишини тасдиқламоқда. Шу билан бирга, дунё бозорларида рақобат кучайиб, хомашё нархлари тез-тез ўзгараётган ҳозирги шароитда саноат ва экспортда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтириш шартлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, мутасаддиларга ҳар бир тармоқ кесимида қўшилган қиймат занжири ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Бу борада йиғилишда иқтисодиёт ва инвестисия соҳасидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди. Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган ҳолатда бюджет даромадларини кўпайтиришнинг бирдан бир йўли – солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш экани қайд этилди.

 

Давлатимиз раҳбари бу тадбиркорлар фаолиятига аралашиш орқали эмас, балки рақамлаштириш, сунъий интеллект ва яширин иқтисодиётни «соя»дан чиқариш ҳисобига бўлиши кераклигини таъкидлади. Халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ҳамкорлардан жалб этилган имтиёзли маблағларнинг самарадорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий режалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Келгуси йилда ялпи ички маҳсулот ўсишини сақлаб қолиш учун барча имконият борлиги қайд этилди. Бунинг учун режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, агро ва молиявий хизматларни ривожлантириш талаб этилади. Имтиёзларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Яратилган имкониятлар ҳисобига келгуси йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади. Бунинг учун ер, мол-мулк ва айланма солиғи тўлиқ, даромад солиғининг 50 фоизи уларнинг ўзида қолдирилади. Ижтимоий давлат тамойилидан келиб чиқиб, таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағларни 20 фоизга кўпайтириш назарда тутилмоқда.

 

Йиғилишда билдирилган фикрлар асосида 2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Қонунчиликка мувофиқ, бу лойиҳа ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинади ҳамда якунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"