Ўзбекистон

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари сони очиқланди

Бу ҳақида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари сони очиқланди

Бугун, 1 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ва 2024 йилги 1-стипендия танловининг якуни” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Қайд этилишича, ҳар йили Жамғарма томонидан эълон қилинадиган очиқ стипендия танловларида вазирликлар ва идоралар мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, асосан, ёшлар фаол иштирок этиб келмоқда.

 

 

Жумладан, 2018 йил давомида 378 нафар, 2019 йил давомида 600 нафар, 2020 йил давомида 15 нафар (пандемия даври), 2021 йил давомида 266 нафар ҳамда 2022 йил давомида 480 нафар, 2023 йилда 274 нафар (2024 йил 14 октябрь ҳолатига 411 нафар танлаб олинди), жами 2425 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида хориждаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олиши ва стажировка ўташи ташкил этилмоқда.

 

 

Айни вақтда 550 нафар стипендиатлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби давлатларда бакалавриат, магистратура, ординатура ҳамда докторантура дастурларида ўқишларини давом эттирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"