Шукуров ва Шомуродов КХДРга қарши ўйинда қатнашмайди
Иккала футболчи ҳам Қатар билан баҳсда жароҳат олганди.

Ўзбекистон терма жамоасининг етакчилари — Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жаҳон чемпионати саралашининг кечаги Қатар (2:3) га қарши ўйинида жароҳат олишди. Шомуродов биринчи тайм ўртасида, Шукуров иккинчи тайм ўртасида алмаштирилди.
Иккала футболчи ҳам, шифокорлар хулосасига кўра, КХДРга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, КХДР — Ўзбекистон баҳси 19 ноябрь куни Лаосда бўлиб ўтади.







