Ўзбекистон

"BYD" автомобилларининг таннархи пасайиши мумкин

Президент автомобиль саноатида 2025 йил учун устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

"BYD" автомобилларининг таннархи пасайиши мумкин

 

Бу масала ўтган ойда муҳокама қилинган, мутасаддиларга режаларни танқидий кўриб чиқиш топширилган эди. Бу галги тақдимотда Президент кўрсатмалари асосида такомиллаштирилган чора-тадбирлар баён қилинди.

 

Аввало, ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатига эътибор қаратилади. Ҳозир йилига 400 мингдан зиёд автомобиль сотиляпти. Аҳоли жон бошига даромад ошаётгани боис бу тенденция кейинги йилларда ҳам сақланиб қолади. Бундан фойдаланиб, талабга яраша маҳсулот ишлаб чиқарилади.

 

 

Қолаверса, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда. У ҳолда, бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобат янада кучаяди. Шунинг учун сифат устида ишлаш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

 

Хусусан, 2025 йилда "BYD" автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобил таннархини пасайтириш мумкин. Ушбу компания раҳбарияти ҳам юртимиздаги тармоқ корхоналари салоҳиятини юқори баҳолаган. Шу боис Маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш маркази имкониятларини ишга солиб, ҳудудий корхоналар билан кооперация ҳажмини 2 карра ошириш вазифаси қўйилди.

 

 

Яна бир муҳим масала – экспорт. Сўнгги йилларда қўшни давлатларда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани натижасида 40 мингдан ортиқ автокомплект сотилган. Келгуси йил экспортни 700 миллион доллардан ошириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, Самарқанддаги автобус ва юк транспорти корхоналарини ҳам ташқи бозорларга олиб чиқиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

 

Давлатимиз раҳбари тармоқнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида тўхталди. Замон талабларига мослашиб, ишлаб чиқаришни барқарор қилиш, маркетинг ва сифат бўйича ҳар куни изланиш зарурлиги таъкидланди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.