Ўзбекистон

2024 йил Ўзбекистонга 483 нафар фуқаронинг жасади олиб келинди

Бу ҳақида Миграция агентлиги маълум қилди.

2024 йил Ўзбекистонга 483 нафар фуқаронинг жасади олиб келинди

2024 йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хорижда вафот этган 483 фуқаронинг жасадларини ватанига қайтаришни ташкил этган. Бу ҳақида агентлик раҳбарияти иштирокида 17 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинган.

 

Агентлик маълумотларига кўра, жасадларнинг аксарияти — 474 нафари Россиядан олиб келинган. Қолган ҳолатлар Туркия, Жанубий Корея ва Қозоғистон билан боғлиқ. Репатриация қариндошларнинг илтимосига биноан амалга оширилади, давлат эса барча харажатларни ўз зиммасига олади.

 

Агентлик масъули Нигора Исроилованинг аниқлик киритишича, транспорт харажатлари мамлакатга боғлиқ: Россиядан у тахминан 1000 доллар, Буюк Британиядан — 4-5 минг, Япония ва Жанубий Кореядан — 9 минг долларгачани ташкил қилади.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари чет элда вафот этса ва уларнинг оилалари тегишли ариза билан муроажаат қилсалар, марҳумни бепул ватанига қайтариш ҳуқуқига эга.

custom img

Сурхондарё ва Фарғонада ноқонуний диний таълим берганлар аниқланди

Умумий 27 нафар вояга етмаган болаларга тегишли рухсатномаларсиз диний таълим бериб келинган.

custom img

Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг узвий ва мантиқий давоми экани таъкидланди.

custom img

Ўзбекистонда меҳнат низоларини кўрувчи ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади

2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушадиган меҳнат низоларига оид аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракатида узилиш кузатилди

“Пахтакор” бекатида одам ҳаддан ташқари кўпайиб кетганидан ҳаво исиб, йўловчилардан айримларининг мазаси қочган.

custom img

Тергов изоляторида вафот этган тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди

Тадбиркор Тўдакўл кўлининг ижараси ва у ердаги балиқ захирасига оид можаро юзасидан фирибгарликда айбланганди.

custom img

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди — Солиқ қўмитаси

Қўмитага кўра, сохта чеклар сабаб ўн минглаб фуқароларнинг кешбек тўловлари вақтинча тўхтатилган.

custom img

Ўзбек ижодкорининг китоби Озарбайжонда нашрдан чиқди

Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби озарбайжон тилига ўгирилди.

custom img

Қайси йўналишга неча балл керак? Ўқишни кўчириш мезонлари маълум бўлди

Энг юқори кўрсаткич ҳуқуқ, энг пасти ветеринария йўналишига белгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"