Энг кўп ғалабага эришган футболчилар
Биринчи ўриндан Криштиану Роналду жой олган.

Футбол тарихи давомида кўплаб ўйинларда иштирок этиб, муҳим ғалабаларни қўлга киритган футболчилар талайгина. Хўш, улар орасига кимлар киради. Қуйида бу ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
5 - ўрин, Дани Алвес
Бразилиялик собиқ футболчининг ҳисобида умумий 655 та ғалаба мавжуд.
4 - ўрин, Лука Модрич
Хорватиялик ярим ҳимоячи фаолияти давомида 656 та учрашувда ғалаба қозонган.
3 - ўрин, Икер Касиляс
Испаниялик дарвозабон ҳисобида 690 та ғалаба бор.
2 - ўрин, Лионел Месси
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси фаолияти давомида 733 та ўйинда ғалаба қозонган.
1 - ўрин, Криштиану Роналду
Португалиялик футболчи ҳисобида 830 та ғалаба мавжуд.







