Жаҳон

NASA дронларнинг янги авлодини ишга туширди

Улар ўрмон ёнғинлари пайтида фойдаланишга мўлжалланган.

NASA дронларнинг янги авлодини ишга туширди

Портатив ҳаво майдонини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш орқали NASA ўрмон ёнғинлари пайтида дронлардан хавфсизроқ ва самаралироқ фойдаланишни таъминлайди.

 

Тадқиқотчилар PAMC тизимининг Overwatch самолётларидан келадиган хабарларни қабул қилиш ва бошқа бўлинмалар билан ахборот алмашиш қобилиятини синовдан ўтказишди. Синов давомида учувчилар атайлаб бир-бирига зид бўлган парвоз режаларини тақдим қилишди ва дронларни олдиндан тасдиқланган режадан ташқарида бошқаришди.

 

ПАМС бўлинмалари учувчиларни кесишган траэкториялар ва рухсат этилган ҳудудлардан чиқиш ҳақида тезкор равишда хабардор қилди. Шунингдек, улар бир-бири билан самолётларнинг жойлашуви, об-ҳаво шароитлари ва симуляция қилинган ёнғин манбалари ҳақидаги маълумотларни алмашди. Бу синов PAMC тизимининг ўрмон ёнғинларини ўчиришда самарали фойдаланиш имкониятларини тасдиқлади.

 

"Бу синов ёнғин вақтида парвозларни мувофиқлаштириш жараёнини яхшилаш йўлида муҳим қадамдир," — деди тадқиқот етакчиси Сюе. "Бу технологиялар ёнғинга қарши кураш ишларини оптималлаштириш, йирик ёнғинларнинг оқибатларини камайтириш ва кўпроқ инсон ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради"

 

Жорий йил давомида жамоа ушбу технологияларни янада такомиллаштириш учун қўшимча парвоз синовларини ўтказишни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади эса PAMC тизимини ёнғин хавфсизлиги соҳасида фаолият юритувчи жамоаларга топширишдир.

 

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

custom img

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

Тезкор тикланиш чоралари кўрилмаса, мамлакатни қайта тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин

custom img

Франция ва Испаниядаги йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 87 минг киши эвакуация қилинди

Айрим аҳоли олов қуршовидан қайиқ орқали қутқарилган. Табиий офат сабаб ўнлаб ўт ўчирувчилар ҳам жароҳат олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"