Жаҳон

Педагогларга малака тоифасини бериш тартиби ўзгарди

Ўқитувчилар учун аттестация шартлари янгиланди.

Педагогларга малака тоифасини бериш тартиби ўзгарди

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, айрим тоифадаги ўқитувчиларга бевосита малака тоифаси (ёки лавозими) берилади.

 

2025 йил 1 сентябргача навбатдаги аттестациядан ўтмаган, шунингдек, аттестация муддати тугаган, лекин амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган педагоглар қуйидаги ҳолларда аттестацияга жалб этилмайди ва уларга мавжуд лавозими бўйича ҳақ тўланади:

  • 25 йил ва ундан ортиқ педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар;
  • Пенсияга чиқишига 5 йилдан кам вақт қолган педагоглар;
  • Олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиб, уни 15 йил давомида сақлаган ва узлуксиз ишлаган педагоглар;
  • Ҳозирда педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшидаги ўқитувчилар.

 

Агар ўқитувчи қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берса, унга бевосита малака тоифаси берилади:

  • 25 йил ва ундан ортиқ педагогик иш стажи бўлса – амалдаги малака тоифаси;
  • Пенсияга чиқишига 5 йилдан кам вақт қолган бўлса – амалдаги малака тоифаси;
  • Олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиб, уни 15 йил давомида узлуксиз сақлаган бўлса – олий малака тоифаси.

 

Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги илғор ва малакали педагоглар рағбатлантирилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасининг фаолияти такомиллаштирилади.

custom img

Сомалида болалар орасида очлик инқирози кучаймоқда – ЮНИСEФ

2026 йилнинг дастлабки олти ойида тўйиб овқатланмаганлик учун тиббиёт муассасаларига ётқизилган болалар сони 32 фоизга ошган.

custom img

Ukraina Rossiyaga zarbalar uchun Starlink’dan foydalanmoqchi

Украина Россияга зарбалар учун Starlink’дан фойдаланмоқчи Зеленский Илон Маскдан Starlink’дан Украина ҳудудидан ташқарида фойдаланишга рухсат беришни сўраган.

custom img

АҚШ БМТ олдидаги қарзини 725 миллион долларга камайтирмоқчи

Мамлакатнинг ташкилотга қарзи 4 миллиард доллардан ортиқ экани айтилмоқда.

custom img

Сурия Макка келишувига қўшилиши мумкин

Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган.

custom img

Ўзбекистоннинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман — Илҳом Алиев

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди.

custom img

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан ҳибсга олиш ордерларини чиқарган.

custom img

Тенге 2026 йилда Европа ва Осиёдаги энг кучли валютага айланди

Халқаро инвесторларнинг Қозоғистон давлат облигацияларига қизиқиши ортиши фонида тенге 2026 йилда АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланди.

custom img

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Тинч океанида сўнгги  асрдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси шаклланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"