Жаҳон

Пентагон Украинага маълумот узатишни тўхтатди

Бу бир ёки икки ҳафта давом этиши режалаштирилган.

Пентагон Украинага маълумот узатишни тўхтатди

“Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигидан маълумотлар етказилиши бутунлай узилди. Асосан сунъий йўлдош тасвирлари етиб келмаяпти. Бироқ бу унчалик даражада муҳим эмас, чунки шунга ўхшаш тасвирларни Европа сунъий йўлдошлари орқали олиш мумкин”, — дея маълум қилди Украина Бош разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Валерий Кондратюк.

 

“Украинада Марказий разведка бошқармасининг (CIA) сезиларли даражада иштироки бор. Айрим CIA ходимлари Украина ҳарбий базаларида ишлайди ва душман нишонларини аниқлашда ёрдам беради. Улар CIA маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга ва уларни украиналиклар билан бўлишиши мумкин”, дея аниқлик киритди New York Times нашри.  

 

Газетанинг қайд этишича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси Украинага камида учта махфий электрон разведка базасини қуришда ёрдам берган. Ушбу иншоотлар ҳозир ҳам фаолият юритмоқда ва Украина армиясининг Қўшма Штатлар разведка маълумотларига қарамлигини камайтиришга ёрдам бермоқда.

 

The New York Times суҳбатдошларининг айтишича, маълумот етказиб беришдаги танаффус узоқ давом этмайди ва унинг реал таъсири минимал бўлади. 

 

Трамп маъмуриятидаги манбалардан бири дастлабки режа бўйича Киевга разведка маълумотлари берилишидаги тўхталиш бир ёки икки ҳафта давом этиши режалаштирилганини айтган.

custom img

АҚШ Эроннинг 13 та шаҳрига зарба берди

Ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

custom img

Парижда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласи муҳокама қилинади

"Coalition of the Willing" саммитида Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш ва Россияга қарши янги санкциялар масаласи кўриб чиқилади.

custom img

Европада жазирама сабаб 10 мингдан ортиқ одам вафот этди

Иссиқ билан боғлиқ ўлимларнинг 9 мингдан ортиғи 65 ёш ва ундан катта фуқаролар орасида қайд этилган.

custom img

Бангкокдаги барда юз берган ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

60 дан ортиқ киши жароҳатланган, айрим шахслар бедарак йўқолган

custom img

Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди

Мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилинди. Бир неча давлатлар етакчилари Шайх Ҳамаднинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

custom img

АҚШ Эронга яна зарба берди, Ҳормуз бўғози ёпилди

АҚШ бир ҳафта ичида учинчи бор Эрон ҳудудига зарба берди. Бунга Ҳормуз бўғозидаги фуқаролик кемасига уюштирилган ҳужум сабаб қилиб кўрсатилди.

custom img

Қирғизистонда амалдорларга қариндошларини ишга қабул қилиш ва совға олиш тақиқланди

Ҳужжат 2025–2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш давлат стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

custom img

Москвада довул оқибатида метро бекатини сув босди, икки кишини чақмоқ урди

Об-ҳавонинг ёмонлашишига "Бернадетт" ва Каспий денгизи томондан ҳаракатланаётган "Каспиец" циклонларининг қўшилиши сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"