Ўзбекистон

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропортда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

 

Учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат - 1983 йилдан бери ишлатилиши муносабати билан ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

 

Хусусан, 1554 М узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” олиб боради.

 

Шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди – парвозлар ҳафтасига икки марта кичик Л-410 самолётларида амалга ошириларди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий АТР-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

 

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"