Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Давлат раҳбарлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табрикладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 29 март куни Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар.

 

Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бир-бирини ҳамда қардош халқларимизни баҳор айёми Наврўз ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан самимий қутладилар.

 

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 14 фоизга ошди, умумий қиймати 4 миллиард доллардан зиёд инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди, яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув ривожланмоқда.

 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари ўринбосарларининг ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, электротехника, нефть-газ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини тингладилар.

 

Президентлар саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни шакллантириш, минтақавий аҳамиятга эга инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар бердилар.

 

Жорий йилда Халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш бўйича амалий ишларни бошлаш, қўшма ташқи савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан яқин ойларда Ўзбекистонда ўтказиладиган Марказий Осиё саммитларига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.

 

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

 

Учрашув ҳар доимгидек дўстона ва ишчан руҳда ўтди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.