Ўзбекистон

Икки вилоятда наркотик сотувчилар қўлга олинди

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари очилган.

Икки вилоятда наркотик сотувчилар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳрида яшовчи шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган 1 кг 524 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошлоқ туманида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

 

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи фуқаро Қирғиз Республикасидаги номаълум шахслардан қабул қилиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

 

Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг 1980 й.т. шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 гр. “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 гр. “опий” ва 12 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.

 

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 гр. “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

 

Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

custom img

IPhO 2026: Ўзбекистон халқаро физика олимпиадасида тарихий натижа қайд этди

Колумбияда ўтказилган нуфузли олимпиадада ўқувчилар 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритди.

custom img

Божхона тизимида очиқ мулоқот: тадбиркорлар мурожаатлари амалий ечим топмоқда

Жорий йилда 7,6 триллион сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, тадбиркорларга 2,7 триллион сўмлик имтиёзлар тақдим этилди.

custom img

Уйида 20 кгдан ортиқ наркотик сақлаган 58 ёшли шахс ушланди

Шунингдек, Тошкентда виртуал наркоканал ташкил қилган икки нафар шахс ҳам қўлга олинган.

custom img

Андижонда ЙПХ ходимини айблаб, видео жойлаштирган ҳайдовчи узр сўради

Ҳайдовчи давлат рақам белгисини яширгани учун жавобгарликка тортилганидан норози бўлиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқда видео эълон қилган.

custom img

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси бошланди

1968 йилдан буён ўтказиб келинаётган олимпиадага Марказий Осиё тарихида илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

custom img

Қашқадарёда икки бор қўлга тушган эшак гўшти савдогари 4,5 йилга қамалди

Судланувчининг хонадонидан икки маротаба юзлаб килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт ва эшак терилари аниқланган.

custom img

Тошкентда Tracker 6 ёшли болани босиб кетди

Бола олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган “уддабуронлар” ушланди

50 минг ва 55 минг доллар эвазига хорижга жўнатишни ваъда қилганларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"