Сиёсат

Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди

У терроризмга оид ишда айбдор деб топилган.

Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди

Тунисда собиқ бош вазир Али Лораэд терроризмга оид айбловлар бўйича 34 йилга озодликдан маҳрум этилди. Али Лораэд 2011–2013 йилларда ички ишлар вазири, 2013–2014 йилларда эса бош вазир лавозимида ишлаган, шунингдек, у «Ан-Наҳда» партиясининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Суд ҳукмига кўра, у жангариларни Тунис ташқарисидаги можароли ҳудудларга юбориш билан боғлиқ ишда айбдор деб топилган.

 

Али Лораэд 2022 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. Шу иш доирасида яна 7 киши 18 йилдан 36 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2024 йил февраль ойида эса "Ан-Наҳда" партияси раҳбари ва собиқ парламент спикери, 83 ёшли Рошид ал-Ганнуший ҳам 22 йил қамоқ жазосини олган эди.

 

Маълумот учун, 2021 йилда Тунисда ҳаёт даражаси кескин ёмонлашганидан сўнг оммавий норозиликлар юз берган, президент Қайс Сайид парламентни тарқатиб, ҳукуматни истеъфога чиқарган эди. Кейинчалик референдумда янги конституция қабул қилиниб, президент ваколатлари кенгайтирилди. Танқидчилар бу жараённи демократиядан чекиниш деб баҳоламоқда.

custom img

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия Президенти икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Туркман халқининг миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклиги, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Ташриф доирасида Қатар Амири билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

custom img

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Томонлар Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи собиқ амирнинг вафоти муносабати билан ўтказиладиган таъзия маросимларида иштирок этиш мақсадида режалаштирилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"