Жаҳон

Британиялик аёл ишидан 260 минг доллар ўғирлади

У эри учун гиёҳванд моддалар сотиб олмоқчи бўлган.

Британиялик аёл ишидан 260 минг доллар ўғирлади

Буюк Британияда 16 йил давомида молия бўлимида ишлаган Рейчел Уилсон эрининг гиёҳванд моддаларга бўлган қарамлигини молиялаштириш учун иш жойидан 260 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ўғирлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

 

Уилсон компанияда бош ғазначи сифатида фаолият юритган ва шу лавозимидан фойдаланиб, сохта тўловлар ва қалбакилаштирилган чеклар орқали пул ўзлаштирган. Маблағларни у 2020 йил апрелидан бошлаб ўзлаштира бошлаган, аммо 2024 йил август ойида вақтинча унинг ўрнини босган ҳамкасби молиявий ҳисоботларда муаммоларни аниқлаганидан сўнг, жиноят фош этилган.

 

Ички тергов натижасида Рейчел ўз айбини тан олиб, полицияга тўлиқ кўрсатма берган. Судда у бу ишни умидсизликдан қилганини, эрининг гиёҳвандлик муаммоси уни шу йўлга бошлаганини тушунтирган. Унинг адвокати аёл илгари судланмаган, ҳашаматли ҳаёт кечирмаган ва руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар билан курашганини таъкидлаган.

 

Лекин Ливерпул Қироллик суди судьяси Марк Эйнсворт иш ҳажмини ва ишончни суиистеъмол қилганини инобатга олиб, аёлни икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Суд Уилсоннинг ҳаракати нафақат компанияга, балки оиласига, айниқса болаларига катта зарар етказганини айтиб ўтди.

custom img

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

custom img

Германия ҳукумати Россияни ўз ҳудудидаги объектларга "тўғридан-тўғри таҳдид" қилишда айбламоқда

Россия Украинага дрон етказиб берадиган Германиядаги корхоналарнинг жойлашуви ва фаолияти ҳақида очиқ маълумот берган.

custom img

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

custom img

Арманистонда Nestle болалар озуқасида хавфли токсин аниқланди

Маҳсулот Россиядан олинган лаборатория таҳлиллари натижаларига асосан хавфли деб баҳоланган.

custom img

Эронда интернет узилиши 52 кундан ошди — NetBlocks

Бу ҳолат глобал миқёсда энг узоқ давом этган миллий интернет чеклови сифатида қайд этилган.

custom img

Исроил ўз мақсадларига эришмагунча тўхтамайди — Нетаньяху

Исроил Бош вазири минтақада исталган вақтда янги воқеалар юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"