Жаҳон

Тунис собиқ президенти сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди

У президент Кайс Саидни танқид қилганликда айбланган.

Тунис собиқ президенти сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Тунис суди собиқ президент Монсеф Марзукийни сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилди. У президент Кайс Саиднинг ашаддий танқидчиси сифатида давлат хавфсизлигига таҳдид солганликда айбланди. Бу ҳолат мухолифат орасида танқидчиларга нисбатан босим кучайганидан хавотирларни янада кучайтирди.

 

2011–2014 йилларда президент бўлган Марзуки Саидни парламентни тарқатгани ва барча ҳокимиятни ўз қўлига олгани сабабли авторитар тузум ўрнатганликда айблаб келади. Саид эса буларни мамлакат барқарорлиги учун зарур чоралар деб ҳисоблайди.

 

Бу Марзуки учун чиқарилган учинчи ҳукм бўлиб, ўтган йили ҳам у саккиз йил ва бошқа ишлар бўйича тўрт йил қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.

 

Шу куни эрталаб мамлакатнинг етакчи мухолифат партияси – Эннаҳданинг юқори мартабали вакили Саҳби Атиг ҳам пора олишда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Апрель ойида эса яна бир гуруҳ мухолифат етакчилари, тадбиркорлар ва адвокатлар 66 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бугунги кунда Тунисдаги кўплаб сиёсий лидерлар, жумладан, Озод Конституциявий партияси раҳбари Абир Муссий ва Эннаҳда етакчиси Рошид Ганнучи ҳам қамоқда қолмоқда.

 

Маълумот учун, Тунис Африканинг шимолида жойлашган давлат бўлиб, пойтахти — Тунис шаҳри. Расман араб тили давлат тили ҳисобланади. Бошқарув шакли — президентлик республикаси. Пул бирлиги — Тунис динори.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"