Сиёсат

Қўшма декларация, ОАВ учун махсус баёнот ва байрамона концерт: Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифида нималар бўлди?

Икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи бўлган ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон–Мўғулистон алоқаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб бермоқда.

Қўшма декларация, ОАВ учун махсус баёнот ва байрамона концерт: Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифида нималар бўлди?

 

Давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлган Шавкат Мирзиёев булан Ухнаагийн Хурелсух ўртасида тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Мўғулистон етакчисига самимий қабул ва расмий ташриф таклифи учун миннатдорлик билдирди.

 

Ташриф икки давлат ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. Мулоқот чоғида барча даражадаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, соғлиқни сақлаш, таълим, электрон савдо, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби йўналишларда илк ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилаётгани таъкидланди. Улан-Баторда Ўзбекистон маҳсулотлари учун савдо уйи ҳам очилди.

 

 

 

Музокаралар давомида иқтисодий кооперацияни чуқурлаштириш, имтиёзли савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилишга доир битимларни тезлаштириш, саноат, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, таълим ва экотуризм каби устувор йўналишлар бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди. Шунингдек, Ўзбекистон Геология вазирлигининг ваколатхонаси Улан-Баторда очилгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Учрашув асносида Президентлар кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни ҳамда соғлиқни сақлаш, олий таълим, спорт, жиноятчиликка қарши курашиш, қишлоқ хўжалиги ва маданият соҳаларида ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжатларни имзоладилар. Ташқи ишлар ва савдо вазирликлари ўртасида 2026-2028 йиллар учун ҳамкорлик дастурлари ҳам тасдиқланди.

 

 

 

Давлат раҳбарлари шунингдек икки давлат ОАВ вакиллари учун учрашувда иштирок этиб, ўзаро дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини таъкидладилар. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Мўғулистон халқини Халқ инқилоби куни билан табриклаб, мамлакатда кечаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ютуқлар ва халқаро нуфузнинг ошиб бораётганини эътироф этди.

 

 

 

Музокараларда Ўзбекистон-Мўғулистон иқтисодий ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, авиақатновларни йўлга қўйиш, олий таълим квоталарини кенгайтириш ва маданий алмашинувларни кучайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

 

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари санъат усталари концерт дастурида ҳам иштирок этиб, халқларимиз дўстлигининг маданий ифодасига гувоҳ бўлдилар. Концерт Ўзбекистон-Мўғулистон алоқаларида янги давр бошланганининг рамзий ифодаси бўлди.

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Қўшма декларация, ОАВ учун махсус баёнот ва байрамона концерт: Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифида нималар бўлди? | Zamon.uz