Сиёсат

Франция ва Буюк Британия ядровий кучларини бирлаштирмоқда

Икки давлат Европа хавфсизлигига таҳдид юзага келганда биргаликда жавоб беришга келишиб олди.

Франция ва Буюк Британия ядровий кучларини бирлаштирмоқда

Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер тарихий декларацияни имзолади. Ушбу ҳужжат икки давлатнинг мустақил ядровий кучларини биринчи бор мувофиқлаштиришини расман эълон қилади. Бу Европа хавфсизлиги учун янги босқич бўлиб, ядровий сиёсатда ҳамкорликка эшик очади. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берган.

 

"Бугун эрталаб биз тегишли декларацияни имзоладик. Бу ҳужжат биринчи марта бизнинг мустақил ядровий тийиб турувчи кучларимизни мувофиқлаштиришимизни тасдиқлайди," — деди Стармер Париждаги матбуот анжуманида. "Агар қитъамиз хавф остида қолса, бу икки давлат томонидан биргаликда жавоб беришга олиб келади."

 

Экспертларнинг фикрича, бу келишув Россия ёки бошқа геосиёсий таҳдидларга қарши кучли сигнал бўлиб хизмат қилади. Айниқса, НАТО доирасидан ташқари икки ядровий давлат ўртасида бундай даражадаги стратегик мувофиқлик илк бор кузатилмоқда. Келишув Европанинг ядровий хавфсизлик тамойилларини қайта шакллантириши мумкин.

 

Франция ва Буюк Британия НАТО аъзоси бўлишига қарамай, ўз ядровий тарсеналларини мустақил бошқаради. Бу келишув уларга бир-бирининг стратегик ҳаракатларига тезроқ жавоб бериш имконини беради. Расмийларнинг қайд этишича, декларация Европа мудофаасини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.