Сиёсат

Дональд Трамп ва Владимир Путин 15-августда Аляскада учрашади

Учрашувда Украина уруши якунини муҳокама қилиш, жумладан Донбасс ва Қрим бўйича баҳсли шартлар кўриб чиқилади.

Дональд Трамп ва Владимир Путин 15-августда Аляскада учрашади

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилганига кўра, у 2025-йил 15-август куни Аляскада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу икки раҳбар учрашуви Америка ҳудудида, Совет давридан кейин биринчи бор Россия раҳбари томонидан расмий ташриф билан бўлиб ўтади.

 

Трамп учрашувда асосий мавзу Украина урушини тугатиш бўлишини билдирган. У журналистларга берган интервьюсида, бу келишув “баъзи ҳудудларни алмаштириш” (территория алмашинуви)ни ўз ичига олиши мумкинлигини айтиб ўтди. Wall Street Journal ва бошқа нашрларга кўра, Путин тинчлик шартномасини имзолаш учун Украина ҳудудидан — Донецк ва Луганскни ўз ичига олган Донбасс ва 2014-йилда қўшиб олинган Қримни — воз кечиши керак деган талабни илгари сурган.

 

Аммо Украина ҳукумати ва бир қатор Европа етакчилари бундай таклифни қаттиқ рад этмоқда. Улар Путиннинг бу ҳаракатини Трампнинг санкциялардан қочиш ҳамда вақт ютириш стратегияси сифатида баҳоламоқда. Европалик етакчилар музокараларнинг шаффоф, адолатли ва Украинанинг суверенитетини ҳурмат қилувчи нормаларда ўтишига эътибор қаратмоқда.

 

Политика таҳлилчиларнинг фикрича, бу учрашув “Аляскада” бўлиб ўтади ва бу жой танлови ҳам рамзий аҳамиятга эга — Совет давридан кейин Россия раҳбари АҚШ ҳудудида биринчи марта расмий учрашув ўтказади. Томонлар ҳозирча аниқ шарт-шароитлар, иштирокчиларнинг рўйхати ва молиявий ёки хавфсизлик кафолатлари бўйича тасдиқланган маълумот бермаган.

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди

АҚШ Президенти Вашингтонда ўрнатилган ўзбек миллий айвонларини яратган ҳунармандларнинг маҳоратини юқори баҳолаб, уларни ҳақиқий истеъдод соҳиблари деб атади.

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Расмий маросимдан сўнг Ўзбекистон ва Иордания етакчилари олий даражадаги музокараларни бошлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.