Сиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг махсус вакилини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни мамлакати­мизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлинини қабул қилди.

 

Учрашув аввалида АҚШ вакили Президент Доналд Трампнинг самимий саломи ва Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан табрикларини етказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, хавфсизлик соҳасида, жумладан, терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик самарали ривожланаётгани таъкидланди.

 

Иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 2024 йилда 15 фоизга ошгани, қўшма инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 11 миллиард доллардан ошгани қайд этилди. Жорий йил июн ойида бўлиб ўтган Тошкент инвестиция форумида АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компаниялари қатнашгани алоҳида таъкидланди.

 

Минерал ресурсларни ўзлаштириш, авиация, электр техникаси, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, молия, инновациялар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, “C5+1” минтақавий ҳамкорлик формати доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди ва бўлажак қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.