Ўзбекистон

Халқаро қидирувда бўлган фирибгар Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Экстрадиция Ўзбекистон ва Хорватия Миллий Интерпол бюролари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Халқаро қидирувда бўлган фирибгар Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

 

Ўзбекистон ва Хорватия Интерпол Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида, фирибгарлик жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Загребдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Экстрадиция жараёни Загребдаги Миллий марказий бюро билан яқиндан ҳамкорлик ва фаол мулоқот ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги консуллигининг ҳар томонлама кўмаги ҳисобига муваффақиятли амалга оширилди.

 

Ўтказилган тадбирлар халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини, шунингдек, содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқликни тасдиқлайди.

 

Маълум қилинишича, экстрадиция жараёни тарафларнинг юқори даражадаги ҳамкорлиги орқали амалга оширилган.

 

Аввалроқ, фирибгарлик жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Загребдан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани хабар қилинган эди.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"