Ўзбекистон

Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

Шунингдек ЙПХ ва ЙҲХБ ходимларининг жарима майдонидан автомашиналарни пора эвазига чиқариб бергани аниқланди.

Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

 

Жиззах вилоятида ҳайдовчилардан ноқонуний равишда пул ундириб келган йўл-патруль хизмати ходими фош этилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, ЙПХ инспектори алкотестер қурилмасидан фойдаланган ҳолда ҳайдовчиларни спиртли ичимлик истеъмол қилганига ишонтириб, улардан пора талаб қилиб келган. Хусусан, у Ғаллаорол туманида жойлашган ЙПХ масканида Ласетти русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчини алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилмаганини билдирганига қарамай, инспектор уни хизмат хонасига олиб кириб, ҳужжат расмийлаштирмаслик эвазига 1 миллион сўм талаб қилган.

 

Натижада ҳайдовчи инспектор кўрсатган банк пластик картасига 500 минг сўм ўтказиб берган. Текширувлар давомида мазкур ходим илгари ҳам шунга ўхшаш ҳолатларга қўл ургани аниқланган. У ҳайдовчиларга алкотестер сўнгги 72 соат давомида истеъмол қилинган спиртли ичимликни аниқлаб беришини айтиб, уларни чалғитган.

 

Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.

 

Шунингдек, вилоятда яна бир ҳолат қайд этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қидирув-суриштирув бўлинмаси катта инспектори ва ЙПХ инспектори муддати ўтган қарздорлиги сабаб жарима майдонига жойлаштирилган Гентра автомашинасини 1 миллион 300 минг сўм эвазига ноқонуний равишда чиқариб беришга кўмаклашгани маълум бўлди. Бунинг учун улар далолатнома ҳужжатларига қарздорлик ва тақиқлар йўқлиги ҳақида ёлғон маълумот киритиб, муҳр билан тасдиқлашган.

 

Бундан ташқари, 11 миллион сўмлик МИБ қарздорлиги ва 4,5 миллион сўмлик жарима сабаб жарима майдонида сақланаётган Нехиа автомашинаси ҳам 500 минг сўм эвазига чиқариб берилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди. Прокуратура томонидан уч нафар ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"