Ўзбекистон

Тижорат банклари ва тўлов тизимларига киберҳужум бўлмаган — Марказий банк

Киберҳужумлар ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарлар рад этилди.

Тижорат банклари ва тўлов тизимларига киберҳужум бўлмаган — Марказий банк

 

3 февраль куни айрим интернет манбаларда давлат тизимларидан фуқароларга оид маълумотлар сиздирилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

 

Мазкур хабарлар фонида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига киберҳужум уюштирилгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк мазкур маълумотларни рад этди.

 

Марказий банк матбуот хизмати билдиришича, ҳозирги вақтга қадар тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига нисбатан киберҳужум содир этилгани қайд этилмаган.

 

Шу муносабат билан фуқаролардан қуйидагиларга қатъий амал қилиш сўралди:

  • номаълум ва шубҳали манбалар орқали тарқатилаётган ҳаволаларга кирмаслик;
  • шахсий маълумотлар, жумладан банк карта реквизитлари, СМС-кодлар ва паролларни ҳеч кимга бермаслик;
  • фақат расмий манбалар орқали эълон қилинган ахборотларга ишониш;
  • шубҳали ҳолатларга дуч келинганда тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиш.

 

Бу борада Киберхавфсизлик маркази ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ўз ахборот тизимларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганини, ташқи кириш ҳолатлари аниқланмаганини билдирган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"