Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимини уриб юборган BMW “права”си йўқларга 18 маротаба берилган

Ушбу транспорт воситаси 2002 йилда туғилган қизга тегишли бўлиб, автомобиль 2024 йилдан шу кунга қадар 18 маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга ҳайдаш учун берилган.

Тошкентда ЙПХ ходимини уриб юборган BMW “права”си йўқларга 18 маротаба берилган

 

Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимини автомобиль билан уриб юборган 10-синф ўқувчиси аввал ҳам ўзбошимчалик билан транспорт воситасини бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Билдирилишича, вояга етмаган шахснинг мактабда дарс қолдиргани сабабли унинг ота-онаси 2025 йил 12 сентябрь куни, шунингдек, ўзбошимчалик билан автомобиль бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 2026 йил 8 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосида маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

 

Шунга қарамай, ота-оналарнинг лоқайдлиги ва етарли назоратнинг йўқлиги оқибатида вояга етмаган шахс томонидан навбатдаги қоидабузарлик содир этилган.

 

Аниқланишича, ЙПХ ходимини уриб юборишда иштирок этган BMW русумли автомобиль 2002 йилда туғилган Лейла Атадияновага тегишли бўлиб, мазкур шахс 2024 йилдан ҳозирги кунга қадар 18 маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ҳайдаш учун берган. Бундан ташқари, у томонидан яна 37 маротаба бошқа турдаги йўл ҳаракати қоидалари қўпол равишда бузилгани қайд этилган.

 

Ҳодиса ортидан вояга етмаган шахс ўз қилмишидан пушаймон эканини билдириб, ЙПХ ходими ҳамда унинг яқинларидан узр сўраган. У илгари огоҳлантирилганига қарамай, яна автомобилни ўзбошимчалик билан олиб чиққанини тан олган.

 

Боланинг отаси ҳам жамоатчиликдан узр сўраб, ўз лоқайдлиги оқибатида оғир оқибатлар юз бериши мумкин бўлганини таъкидлаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"