Маданият

Ўзбекистон ва Тожикистон маданият арбоблари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мукофотларни икки давлат маданият вазирлари тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон ва Тожикистон маданият арбоблари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакатнинг бир гуруҳ маданият ва санъат соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятидаги “Нури ниёгон” шашмақом ансамбли раҳбари Шуҳратжон Набиев Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

 

Шунингдек, Тожикистон Президентининг фармонига асосан, Ўзбекистондаги Тожик миллий маданий маркази раҳбари Гуландом Субҳонова Тожикистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

 

Давлат мукофотларини тантанали равишда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Тожикистон маданият вазири Матлубахон Сатториён топширди.

 

Маълумот учун, 2024 йилда Тожикистонда ўтказилган “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ҳам икки мамлакатнинг бир гуруҳ маданият ва санъат арбоблари юксак фахрий унвонлар билан тақдирланган эди.

 

Такидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 26–27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки давлат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Айни кунларда мамлакатимизда “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбирлари ҳам бўлиб ўтмоқда. Мазкур маданий тадбирлар 29 март кунига қадар давом этади.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.