Маданият

Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди

Фильм ислом оламининг бой интеллектуал ва маънавий меросини, Марказий Осиё буюк мутафаккирларининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ёритади.

Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар серияси жаҳон кино саноатининг нуфузли мукофотларидан бири — New York Festivals TV & Film Awards 2026 танловининг финал босқичига йўл олди. Лойиҳада жаҳон миқёсида тан олинган, “Оскар” мукофоти соҳиби актёр Бен Кингсли иштирок этган.

 

Мазкур ютуқ лойиҳанинг халқаро экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланганини англатади. Финал босқичида ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади. Танлов ғолиблари 2026 йил 21 май куни бўлиб ўтадиган Storytellers Gala тақдирлаш маросими доирасида эълон қилиниш режалаштирилган.

 

Ҳужжатли фильм ислом оламининг бой интеллектуал ва маънавий меросини Марказий Осиёдан етишиb чиққан буюк мутафаккирлар — Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино ва бошқа алломаларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси орқали кенг ёритиб беради. Шунингдек, лойиҳада Темурийлар ва Бобурийлар даври, ҳамда минтақанинг бошқа тарихий цивилизациялари мероси чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг илм-фан, тиббиёт ва фалсафа ривожига кўрсатган таъсири илмий-оммавий ёндашувда тақдим этилган.

 

Аввалроқ мазкур лойиҳа материаллари халқаро аудиторияга тақдим этилган бўлиб, CNN, BBC ва Euronews каби етакчи жаҳон телеканалларида эфирга узатилгани унинг глобал ахборот майдонидаги нуфузини янада оширди.

 

New York Festivals TV & Film Awards халқаро мукофоти телевидение ва кино соҳасида юқори нуфузга эга бўлиб, қатъий саралаш тизими, иштирокчиларнинг кенг географияси ҳамда рақобатнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Ушбу мукофот доирасида илгари BBC, National Geographic ва Netflix каби етакчи медиа компаниялар томонидан яратилган лойиҳалар энг юқори баҳоларга сазовор бўлган.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда халқаро илмий-маданий майдонда фаол позицияни эгаллаб, академик тадқиқотлар, замонавий технологиялар ва глобал медиа коммуникациялар уйғунлигига асосланган лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.