Жаҳон

Эрон вайронагарчиликларга қарамай урушда ғалаба қозонди — Хоманаий

Эрон олий раҳбари Ҳормуз бўғози назорати янги босқичга кўтарилиши таъкидлади.

Эрон вайронагарчиликларга қарамай урушда ғалаба қозонди — Хоманаий

 

Можтабо Хоманаий Эрон ҳарбий можаролар фонида мамлакат вайронагарчиликларга қарамай ғалабага эришганини маълум қилди. Бу ҳақда баёнот Эрон давлат телевидениеси орқали эълон қилинди дейди ТАСС.

 

Расмий баёнотда таъкидланишича, “душман ҳужумлари ва бомбардимонлари” оқибатида етказилган зарарларга қарамай, мамлакат қуролли кучлари урушни “буюк ғалаба” билан якунлаган.

 

Шунингдек, баёнотда Ҳормуз бўғози устидан назоратни кучайтириш масаласига алоҳида урғу берилиб, Эрон ушбу стратегик ҳудудни бошқаришни “янги босқичга” олиб чиқиши қайд этилган.

 

Мурожаатда аҳоли сўнгги ҳафталардаги каби оммавий юришлар ва намойишларда фаол иштирок этишга чақирилган. Баёнот марҳум Али Хоманаий вафотининг 40 кунлиги муносабати билан эълон қилингани ҳам таъкидланган.

 

Аввалроқ айрим хорижий ОАВларда Можтабо Хоманаийнинг соғлиги билан боғлиқ турли тахминлар билдирилган эди. Бироқ расмий Теҳрон вакиллари бу хабарларни рад этиб, унинг давлат бошқарувида фаол эканини маълум қилган.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"