Жаҳон

Можтабо Хоманаий оғир жароҳатлардан сўнг даволанишни давом эттирмоқда — Reuters

Манбалар унинг ақлий ҳолати барқарор эканини ва иш фаолиятини давом эттираётганини билдирган.

Можтабо Хоманаий оғир жароҳатлардан сўнг даволанишни давом эттирмоқда — Reuters

 

Reuters агентлиги хабарига кўра, Можтабо Хоманаий ҳаво ҳужуми оқибатида олган оғир жароҳатларидан сўнг соғайиш жараёнини давом эттирмоқда.

 

Манбаларга таяниб билдирилишича, у АҚШ ва Исроил ҳарбий амалиётларининг илк кунида Теҳрон марказида жойлашган уйига берилган зарба натижасида юз қисмидан жиддий шикастланган, шунингдек, иккала оёғидан ҳам оғир жароҳатлар олган.

 

Шу билан бирга, манбалар унинг ақлий ҳолати барқарор эканини таъкидламоқда. Хусусан, у юқори даражадаги расмийлар билан аудиоконференция шаклида учрашувлар ўтказиб, муҳим сиёсий қарорлар, жумладан АҚШ билан музокаралар бўйича жараёнларда иштирок этишда давом этмоқда.

 

Агентлик қайд этишича, бу маълумотлар сўнгги ҳафталардаги унинг соғлиғи ҳақидаги энг батафсил тафсилотларни ўз ичига олади. Бироқ, Reuters ушбу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлай олмаган.

 

Аввалроқ The Times нашри Хоманаий ҳушидан кетгани ва Қум шаҳрида даволанаётгани ҳақида хабар берган эди. Ўз навбатида, Эрон расмийлари унинг аҳволи барқарор эканини ва давлат бошқарувида фаол иштирок этаётганини маълум қилган эди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"