Маданият

“Арда” ҳужжатли филми: Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида яратилган илк тарихий лойиҳа

Мазкур лойиҳа мамлакатда илк бор сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган реалистик тасвирли фильм бўлиб, яқин кунларда кенг жамоатчиликка намойиш этилиши режалаштирилган.

“Арда” ҳужжатли филми: Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида яратилган илк тарихий лойиҳа

Ўзбекистонда кино ва маданият соҳасида муҳим янгилик сифатида “Арда” номли ҳужжатли фильм ишлаб чиқилди. Фильм асосан Хоразм воҳаси, хусусан Хива шаҳрининг бой тарихи, қадимий цивилизацияси ва маданий меросини ёритишга бағишланган. Унда илк цивилизацияларнинг шаклланиши, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши, суғориш тизимларининг пайдо бўлиши, тарихий обидалар қурилиши, шунингдек, турли даврлардаги босқинлар ва урушлар асосли манбалар асосида тасвирланган. Фильмни яратишда тарихий аниқликка алоҳида эътибор қаратилиб, у Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти олимлари, хусусан Хоразм тарихи бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланган.

 

 

“Арда” филми тахминан 30–40 дақиқалик бўлиб, икки ой давомида 15 нафарга яқин ижодий жамоа томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа режиссёри ва сунъий интеллект мутахассислари фильмни замонавий технологиялар асосида реалистик кўринишда яратишга муваффақ бўлганини таъкидлашмоқда.

 

Молиявий жиҳатдан, фильмни суратга олиш учун тахминан 900 миллион сўм бюджет маблағи ажратилган. Мутахассисларнинг қайд этишича, агар лойиҳа анъанавий усулда — катта декорациялар, павилёнлар ва тўлиқ суратга олиш жараёнлари орқали амалга оширилганида, унинг қиймати камида 5–6 миллиард сўмни ташкил этиши мумкин эди. Шу боис, сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳа харажатларини сезиларли даражада камайтирган.

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилган. Бу ҳолат, аввало, кино соҳаси айнан ушбу вазирлик ваколатига кириши, хусусан, Ўзбеккино миллий агентлиги Маданият вазирлиги таркибига ўтказилгани билан изоҳланади. Шу боис, фильмни ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш жараёни айнан маданият тизими доирасида йўлга қўйилган.

 

 

Расмийларнинг таъкидлашича, лойиҳа давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида бошланган. Ушбу ташрифда ҳудуднинг бой тарихий салоҳияти, туризм имкониятлари ва халқаро миқёсдаги нуфузи алоҳида қайд этилган эди. “Арда” филми ана шу тарихий ва маданий меросни кенг жамоатчиликка замонавий форматда етказиш мақсадини кўзлайди.

 

Фильм нафақат тарихий-маърифий аҳамиятга эга, балки маданият ва ижод соҳасида сунъий интеллект имкониятларини намойиш этувчи инновацион лойиҳа сифатида ҳам баҳоланмоқда. Мутахассислар фикрича, бу каби лойиҳалар келгусида Ўзбекистон тарихи, жумладан Амир Темур даври ва бошқа муҳим тарихий босқичлар ҳақида қисқа метражли фильмлар яратишга замин яратади.

 

Умуман олганда, “Арда” ҳужжатли филми мамлакатнинг бой тарихий меросини замонавий технологиялар орқали тарғиб қилиш, ёш авлоднинг тарихга қизиқишини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда кенгроқ намоён этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.