Жиноят

Тошкент аэропортида гиёҳванд модда олиб кирмоқчи бўлган хорижлик ушланди

У 6 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддани юклари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

Тошкент аэропортида гиёҳванд модда олиб кирмоқчи бўлган хорижлик ушланди

Тошкент халқаро аэропортида гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

 

Қайд этилишича, Бангкокдан учиб келган хорижлик йўловчилардан бирига тегишли қўл юки ва багажлари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида турли қадоқлар ичида 12 дона полиэтилен ўрам яширилгани аниқланган.

 

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу ўрамлар очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги яшил рангдаги ўткир ҳидли модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, 6.3 кг.дан зиёд оғирликдаги қуритилган марихуана эканлиги маълум бўлган.

 

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Маълумотларга кўра, “Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва божхона постлари ходимлари томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида аниқланган 15 та ҳолатда салкам 30 килограмм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг, шу жумладан синтетик наркотикларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган. Аниқланаётган гиёҳвандлик воситалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 килограммга ошган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.