Жиноят

Тошкент аэропортида Туркияга бир қизни фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

У мақсадига эришиш учун  жабрланувчига авиачипта олиб берган.

Тошкент аэропортида Туркияга бир қизни фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ навбатдаги жиноят ҳолати аниқланиб, унинг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл Чиноз туманида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган қизни хорижга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

 

У жабрланувчига авиачипта харид қилиб берган ҳамда кейинчалик унинг ишлаб топадиган даромадининг ярмини доимий равишда бериб боришини талаб қилган.

 

Тезкор чоралар натижасида гумонланувчи аёл жабрланувчи билан бирга Тошкент халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Фарғона вилоятида яшовчи аёл ҳам бир қизни алдов йўли билан Туркиянинг Измир шаҳрига юқори даромадли иш ваъда қилиб, фоҳишалик учун юборишни режалаштиргани ва қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория аниқланди

Манзилдан “Прегабалин”, “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” каби воситалар, прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қизга никоҳ ўқиган имом ноиби жиноий жазога тортилди

Учкўприк туманидаги жоме масжидларнинг бирида ишлаган шахс “ZAGS”дан ўтмаган, 2008 йилда туғилган қизга никоҳ ўқиди. “Никоҳ ёшига тўлмаганим сабабли ФҲДЁ органи қонуний никоҳ тузишни рад этди, бу вақтда оила аъзоларим тўй қилишга келишиб, кунини ҳам белгилаб бўлганди”- деган қиз судда.

custom img

Хоразмда МИБ ходими 1,5 минг доллар пора билан ушланди

У фуқаронинг солиқ қарздорлигини бартараф қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада автомобиль ғилдираклари ичига яширилган 20 кгга яқин наркотик моддалар фош этилди

Наркотик моддалар қўшни мамлакатдан олиб кирилган.

custom img

Миграция агентлиги собиқ мансабдорлари хорижга ишга юбориш бўйича коррупцион схема тузгани аниқланди

Гумонланувчилар Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига жами 135 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний олган.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юбориш учун 400 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирганлар ушланди

Сурхондарёда 6 та вилоятдан 63 нафар фуқарони чув туширган шахслар аниқланди.

custom img

Тошкентда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

У аввалроқ жабрланувчидан 450 долларгача пул олган.

custom img

Саҳро лочинини 2 млн сўмга сотмоқчи бўлган йигит ярим млрддан ортиқ жаримага тушди

Наманганлик йигит ушбу қушни 2 ой давомида парваришлаган. Кейин уни пул зарурлиги учун сотмоқчи бўлганда ушланган. Лочин Фарғона ҳайвонот боғига топширилганидан 7 ой ўтиб қафасга кўниколмай нобуд бўлган. “Ходимлар қушни қандай парваришлашни билмаган ва нобуд қилишган”- деган йигит судда.  Қайд этилишича, жаримага тортилган шахс доимий иш жойига эга эмас.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"