Иқтисодиёт

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank” банки Марказий Осиёдаги муҳим бозор сифатида Ўзбекистонга тўлиқ кириб келишни режаламоқда. Бу ҳақда Pulse нашри хабар берди

 

Маълум қилинишича, бу ташаббус Shinhan Financial Group раиси Жин Ок-донгнинг иккинчи муддатидаги илк йирик глобал лойиҳалардан бири ҳисобланади. Компания хорижий кенгайишни келажакдаги асосий ўсиш омили сифатида кўрмоқда.

 

Молиявий соҳа манбаларига кўра, “Shinhan Bank” Ўзбекистонда маҳаллий шўба ташкил этиш бўйича ички қарорни якунлаган ва жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат молиявий регуляторларига ариза топширишни режалаштирмоқда.

 

Тасдиқланган тақдирда, бу банкнинг хориждаги 11-шўбаси бўлади ҳамда йирик Жанубий Корея тижорат банклари орасида Ўзбекистонда маҳаллий ташкилот очган илк ҳолатга айланади.

 

Манбаларга кўра, банк аллақачон маҳаллий тартибга солувчилар билан мувофиқлаштириш ишларини олиб борган ва тайёргарликнинг катта қисми якунланган. 

 

Саноат вакилларидан бирининг айтишича, Ўзбекистондаги шўба келаси йилнинг ўзидаёқ тўлиқ фаолият бошлаши мумкин.

 

“Shinhan Bank”нинг Ўзбекистонга кириш режалари 17 йил аввал бошланган. Bank 2008 йилда Қозоғистонда шўба очганидан сўнг, 2009 йилда Тошкентда ваколатхона ташкил этган.

 

2024 йилда бош офис ходимлари Ўзбекистонга юборилиб, маҳаллий молиявий органлар билан расмий музокаралар бошланган. Шўба ташкил этиш бўйича келишув шакллана бошлагач, Жин Ок-донг ўтган йил апрель ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ушбу масала ҳамда мамлакат молиявий тизими бўйича музокаралар олиб борган.

 

Манбалар банк Ўзбекистонни юқори ўсиш салоҳиятига эга бозор сифатида танлаганини айтиб, аҳолиси 37 миллион бўлган ва ўртача ёши 29 ни ташкил этувчи мамлакат фаол демографик тузилишга эга бўлиб, саноатга йўналтирилган иқтисодиётга тез ўтаётганини билдирган.

 

“Shinhan Bank” Ўзбекистон молиявий бозорини “бошланғич кенгайиш босқичи”да деб баҳолаб, катта ўсиш имкониятларини кўрмоқда. Шу билан бирга, тахминан 14 фоизлик юқори фоиз ставкалари фонида кредитлаш ва валюта операцияларига талаб ортиб бораётганини қайд этмоқда.

 

“Ветнамдаги дастлабки киришимиз каби, бозор шаклланиш босқичида кириш узоқ муддатли рақобат устунлигини таъминлайди”, — деди банк вакили.

 

Банк Ўзбекистондаги фаолиятини Қозоғистондаги муваффақиятли модель асосида ривожлантиришни режалаштирмоқда. У ерда дастлаб корейс компанияларига корпоратив молиялаштиришга эътибор қаратилиб, кейинчалик фаолият маҳаллий йирик компаниялар ва ипотека кредитлари асосида кенгайтирилган. Натижада Қозоғистон Shinhan'нинг глобал бизнесида Ветнам ва Япония билан бир қаторда учта асосий йўналишдан бирига айланган.

 

Соҳадаги мутахассисларнинг таъкидлашича, банк Қозоғистондаги тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистонга киргач, икки мамлакат ўртасида боғланган операцияларни ривожлантириши мумкин.

 

Шунингдек, Shinhan Bank Ўзбекистонда Shinhan Card билан биргаликда кенгайишни кўзда тутмоқда. Қозоғистонда эса у Aster Auto билан ҳамкорликда автомобиль кредитлари бозорида фаолият юритиб, ишлатилган автомобилларни молиялаштириш сегментида ўз ўрнини мустаҳкамлаган.

 

Маълумотларга кўра, Shinhan Financial Group ўтган йили глобал миқёсда солиқдан олдинги фойда бўйича 1 триллион вон (тахминан 682 миллион доллар) натижага эришган илк корейс молиявий компаниясига айланган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Бен Блек билан учрашди

Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинди.

custom img

Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши иш бошлади

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан англашув меморандумини имзолади.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"