Сиёсат

Остонада ТДТ давлатларининг экология учун масъул раҳбарлари учрашди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар трансчегаравий экологик муаммоларга қарши амалий ҳамкорликни кучайтирмоқда.

Остонада ТДТ давлатларининг экология учун масъул раҳбарлари учрашди

Остонадаги Минтақавий экологик саммит доирасида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатларнинг атроф-муҳит ва экология масалалари учун масъул раҳбарларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. 

 

Маълум қилинишича, йиғилиш иқлим ўзгариши билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалий ечимлар ишлаб чиқиш бўйича муҳим платформага айланди.

 

 

Мулоқотда Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев, Озарбайжон экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Рауф Гажиев, Қирғизистон табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Ақил Токтобаев, Туркия атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Ҳасан Сувер, ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон иштирок этди.

 

Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида бугунги экологик муаммолар — иқлим ўзгариши ва биохилма-хилликнинг камайиши каби масалалар давлат чегараларини тан олмаслиги ва мувофиқлаштирилган ҳамда амалий чораларни талаб қилишини таъкидлади.

 

 

“Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган Туркий экологик кенгашни ташкил этиш ташаббуси алоҳида аҳамият касб этади. Биз буни давлатларимиз саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи, тажриба алмашинувини йўлга қўювчи ва келишилган қарорлар ишлаб чиқишга хизмат қилувчи муҳим институционал механизм сифатида кўрамиз”, – деди у.

 

Шунингдек, Кенгаш ҳузурида ихтисослашган эксперт органи — илмий-техник тузилма ёки ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тузилмани Нукус шаҳрида жойлаштириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон томони мазкур ташаббусни фаол илгари суришга, жумладан, Кенгашнинг дастлабки йиғилишларидан бирини айнан Нукусда ўтказишга тайёрлигини билдирди. 

 

Бу ҳудуд Орол денгизи инқирози билан боғлиқ экологик муаммоларнинг кўламини яққол акс эттиради.

 

Таъкидланишича, учрашувни Нукусда ўтказиш иштирокчиларга Иқлим ўзгариши музейи экспозицияси билан танишиш имконини беради. Унда Орол фожиаси оқибатлари, шунингдек, экотизимларни тиклаш ва Оролбўйи аҳолиси турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар намойиш этилган.

 

Учрашувда муҳокамалардан амалий ҳаракатларга ўтиш зарурлигини қайд этилди. Асосий устувор йўналишлар сифатида “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, экологик тоза технологияларни жорий этиш, табиий экотизимларни тиклаш, ифлосланиш даражасини камайтириш ҳамда барқарор истеъмол моделлари илгари сурилди. 

 

Шунингдек, инвестициялар ва илғор ечимларни жалб қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Қайд этилишича, туркий давлатлар катта табиий ва илмий салоҳиятга эга бўлиб, биргаликда ҳаракат қилган ҳолда глобал иқлим кун тартибига ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга муносиб ҳисса қўша олади. Шу нуқтаи назардан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, бирлик ва изчил ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этади.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.