Жиноят

Тошкент вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ сув қувурлари талон-торож қилинди

Ҳолат юзасидан Пискент тумани сув таъминоти филиали раҳбари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ сув қувурлари талон-торож қилинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида сув таъминоти объектида йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда Ўзсувтаъминот АЖ комплаенс хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган назорат ўлчовлари давомида аниқланган.

 

Текширувлар Пискент тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Сағанак” сув иншоотини туман сув таъминоти филиали балансига ўтказиш жараёнида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари доирасида олиб борилган.

 

Ўрганишлар натижасида “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Пискент тумани филиали раҳбари Б.К. ҳамда “А.” АЖ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, умумий қиймати 3 млрд 931,2 млн сўмлик сув қувурларининг 3 млрд 78,4 млн сўмлик қисмини, яъни 14 800 метрини қазиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан масъул шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"