Жиноят

Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Бир нечта шахслар қўлга олиниб, 10 килограммга яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс ушланиб, уларнинг ёнидан 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Уларнинг мазкур дориларни тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган.

 

Кейинчалик ушбу шахсларга алоқадор бўлган яна бир тарқатувчи ҳам қўлга олиниб, унинг ёнидан ҳам 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.

 

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, мазкур дориларнинг манбасини аниқлаш ишлари олиб борилган. Натижада Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яна уч нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда нарколаборатория ташкил этилгани маълум бўлган.

 

Уйда ўтказилган кўрик давомида 9 килограмм “Прегабалин”, 500 грамм “Тропикамид”, 600 дона “Прегабалин” дори воситалари ҳамда қадоқлаш учун мўлжалланган анжомлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"