Жиноят

Тошкентда 40 та сохта ЙТҲ орқали суғурта пулларини ўзлаштирган гуруҳ ушланди

Қалбаки ҳужжатларда зарар миқдори 13–14 миллион сўм атрофида кўрсатилган ва айнан шу суммалар суғурта товонлари сифатида ундирилган.

Тошкентда 40 та сохта ЙТҲ орқали суғурта пулларини ўзлаштирган гуруҳ ушланди

Тошкент шаҳрида саҳналаштирилган йўл-транспорт ҳодисалари орқали суғурта товонларини ноқонуний қўлга киритиб келган уюшган гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Rost24 хабар берди.

 

Маълум қилинишича, “BLACK BULL RENT” МЧЖ раҳбари А.А. бошчилигидаги гуруҳ 2024 йил давомида амалда содир бўлмаган ЙТҲларни тизимли равишда уюштириб келган. Гуруҳ аъзолари ўзаро вазифаларни тақсимлаб, айримлари автомобиль топиш, бошқалари ҳайдовчи ёки жабрланувчи ролини бажариш, яна бир қисми эса ҳужжатларни қалбакилаштириш билан шуғулланган.

 

Тергов жараёнида улар жами 40 та сохта ЙТҲ ҳолатини расмийлаштиргани аниқланган. Ҳар бир эпизодда деярли бир хил схема қўлланган, бир хил автомобиллар бир неча бор турли ролларда ишлатилган. Айрим ҳолатларда битта транспорт воситаси бир сафар айбдор, кейинги сафар эса жабрланувчи сифатида кўрсатилган.

 

Фирибгарлик схемасида асосан Malibu-2, Tracker, Nexia ва ВАЗ русумидаги автомобиллардан фойдаланилган. Қалбакилаштирилган ҳужжатларда зарар миқдори деярли бир хил — 13–14 миллион сўм атрофида кўрсатилган ва айнан шу суммалар суғурта товонлари сифатида ундирилган.

 

Аниқланишича, мазкур схема орқали олтита суғурта компаниясига зарар етказилган. Умумий моддий зарар 811,8 миллион сўмни ташкил этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича суд ҳукми чиқарилиб, А. Абдусатторов, С. Абдусатторов ва З. Йўлдошев Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан айбдор деб топилди.

 

Айбланувчилар билан тузилган иқрорлик келишуви инобатга олиниб, уларнинг ҳар бирига 103 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

custom img

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

custom img

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

custom img

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли шахс товламачиликда гумонланиб ушланди

Арипов Мансур нотурар жойни аввал ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик уни асл эгасига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

custom img

Россияда теракт режалаштирган ва Сурияга кетмоқчи бўлган сурхондарёлик 4 йигит қамалди

Терговда уларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ва янги аъзоларни гуруҳга жалб қилгани аниқланган.

custom img

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Айрим ходимларга ишламаган даври учун иш ҳақи ва қонунчиликка зид равишда рағбатлантириш пуллари тўланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

custom img

Сирдарёда собиқ мураббийи шилқимлик қилган қизга тайинланган жарима бекор қилинди

Мураббий 5 суткага қамалди. Қиз хиёбонда бақир-чақир қилгани учун жаримага тортилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"